Маъмурий регламентга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин:

● ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда; 
● давлат хизматлари марказларига келган ҳолда; 
● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди (https://lex.uz/docs/4680944) (БҲМнинг 1,2 баравари – 324 минг сўм, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга БҲМнинг 80 фоизи – 216 минг сўм). 

Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.