Бир қатор атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши — Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.

Атамалар сони 30 та.

Т/р        Сўз ва атама     — Сўз ва атамани ўзбек тилида ифодаловчи сўзлар — Расмий муомалага киритиш бўйича таклиф

1 Айсберг — Музтоғ —              Музтоғ

2 Брусчатка —Тош ётқизиқ, тош тўшама — Йўлғишт

3 Дискуссия — Тортишув, тортишма — Баҳс, мунозара

4 Зона — Тегра               — Ҳудуд

5 Инструмент — Иш қурол, қурол — Иш қуроли

6 Интенсив — Қизғин, унумли — Жадал

7 Камера — Бўлма — Бўлма

8 Конструкция — Қурилиш, қурилма — Тузилма

9 Координатор — Йўналтирувчи, бошқарувчи — Мувофиқлаштирувчи

10 Коридор — Йўлак — Йўлак

11 Лидер— Йўлбошчи, етакчи — Йўлбошчи, етакчи

12 Маршрут — Йўналиш — Йўналиш

13 Прогресс, прогрессив — Илғор, илғорлик — Илғор, ривожланиш

14 Доставка — Элтиш, етказиш — Етказиш

15 Пробег — Юрим — Юрим

16 Сет (овқатлар сети бўйича) — Тўплам — Тўплам

17 Оправа — Кўзлик — Кўзойнак банди

18 Полик —Тўшама — Тўшама

19 Балансировка — Тенглаштириш — Мувозанатлашти-риш

20 Внедорожник — Йўлтанламас — Йўлтанламас

21 Челенж — Чорлов — Чорлов

22 Навигатор — Қўним — Йўллагич

23 Селфи — Селфи — Ўзчеким

24 Светофор — Йўлчироқ — Йўлчироқ

25 Эксплуатация — Фойдаланиш — Фойдаланиш

26 Акция — Ялпи ҳаракат — Ялпи ҳаракат

27 Кулер — Сувлик, сувлуқ, совуқ сув — Сувлик

28 Кэшбэк — Қайтиқ, қайтим — Ҳадя-қайтим

29 Повербанк — Кучлик, кучлуқ, қувватлик, қувватсақлагич — Кучлантиргич

30 Карвинг — Кесма безак — Мева безакчилиги