Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларини ўтказсиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш мақсадида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолияти ёпиқ иш режимига ўтказилиши сабабли июль ойида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовлари ташкил этилмайди.
Тест синовлари 2026 йилнинг август-сентябрь ойларида қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
АВГУСТ:
2026 йил 13 август
2026 йил 27 август
СЕНТЯБР:
2026 йил 10 сентябрь
2026 йил 24 сентябрь
Тест синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.