Тадбир иштирокчиларига юртимизда замонавий иншоотларни қуриш ва улардан самарали фойдаланишда республиканинг иқтисодий ва технологик салоҳиятини аниқ намоён этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан айни пайтда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Ўзбекистон – ШҲТ» саноат зонасини ташкил этиш бўйича қизғин ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга қўшимча туртки беради.
Хорижий дипломатлар «Технопарк»да ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, маиший техника турлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, дипломатик корпус вакиллари лифт ва эскалаторлар, маиший ва тижорий музлатгичлар, кир ювиш машиналари, «смарт» ҳисоблагичлар, кондиционерлар, сув насослари, қолиплар ишлаб чиқариш цехларига ташриф буюрди.
«Технопарк» масъулияти чекланган жамияти директори С.Аҳадов дипломатик миссиялар вакилларига 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори ташкил этилган мазкур замонавий мажмуа фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берди.
Дипломатлар «Технопарк» МЧЖда яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаган ҳолда ШҲТ давлатлари технопарклари ўртасида амалий, илмий ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.
Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов иштирок этди.