Бунда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди. Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июлидаги қарорида шу ҳақида баён қилинди.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари шу йилнинг 16 мартидан бошлаб 10 апрелига қадар вақтинчалик тўхтатилган. Кейинчалик ушбу муддат 5 май,1 июнгача, сўнг 1 августга қадар узайтирилган эди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Шунингдек хабарда мурожаат учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штабининг (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151) манзиллари, ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088) кўрсатилган.