Бугун одамларга яқин бўлиш, тез, қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш Давлат хизматлари маркази ходимларининг кундалик иш услубига айланиб улгурди. Аҳолининг марказга келишини кутмай, чекка ва олис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Айниқса, Давлат хизматлари маркази ходимлари тадбиркорларнинг яқин кўмакчисига айланиб улгурди, десак адашмаймиз.

Шен Шуирен жаноблари Яккабоғ туманидан 35 километр узоқликда жойлашган “Қайрағоч” МФЙда “SHEN GUOQIANG BUILDING MATERIALS” МЧЖ (ғиштни қайта ишлаш) хорижий корхонасини юритиб келади. Корхона раҳбари туман Давлат хизматлари марказига “Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш” хизмати бўйича мурожаат қилган эди.

Марказ ходимлари ҳамда Яккабоғ туман ҳокимлиги Инвестисия бўлими билан ҳамкорликда тадбиркорга сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатилди. Хорижлик инвесторга корхонанинг тайёр бўлган ҳужжатлари топширилди. Кейинги жараёнда ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан тўлиқ ва батафсил таништирилди.

Хорижий инвестор сайёр хизматдан мамнунлигини айтиб ўз миннадорчилигини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, Яккабоғ туманида шу кунга қадар аҳолига15 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 300 га яқинини сайёр давлат хизматлари ташкил этади.