Хорватиянинг Риека шаҳри эса ўз навбатида ўтган йили Европанинг маданий пойтахти мақомини олганди.
Осиё ва Европадаги икки қадимий шаҳар ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш, ўзаро маданий алоқаларни янада ривожлантириш, туризм йўналишида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти билан ҳамкорликда Риека шаҳрида “Хивадан таассуротлар” деб номланган фотосуратлар кўргазмаси ўтказилганди. Кўргазмага қўйилган суратларда қадим шаҳардаги меъморий обидалар, янгиланаётган Хива, бу ерда хорижлик сайёҳларга яратилаётган шароитлар акс эттирилганди. Ушбу кўргазмадан сўнг хорватияликларнинг қадим шаҳарга қизиқиши ошганини ўтган даврда ташриф буюрган туристлар сони кўпайганидан ҳам билиш мумкин.
Хиванинг Ичон қалъадаги “Тош ҳовли” саройида “Риека – Европа пойтахти” деб номланган фотокўргазма ташкил этилди. У шаҳарликлар ҳамда қадим қалъага ташриф буюрган сайёҳларда катта таассурот қолдирди.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.