Имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди. Унда жами 10 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 36 фоизи ёшлар).
Тошкент шаҳри Яшнабод туманида истиқомат қилувчи 66 ёшли Атаева Яхшигул энг ёши катта фаол иштирокчи бўлди.
Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятидан қатнашган бўлса, энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти қайд этди (10 балл).
Республика бўйича барча иштирокчиларнинг 20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи 8 тани ташкил этди (Маълумот учун: Умуммилий Конституция имтиҳонида ўртача кўрсаткич 11 тани ташкил этган).
Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 50 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.
Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, шундан 10 нафари финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Финал босқичи 4 март куни соат 10:00 да видеоконфренцалоқа шаклида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Huquqiy axborot телеграм канали.