Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча-чора тадбирлари тўғрисида” қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жой билан таъминлаш ва уй-жой шароитларини яхшилаш тўғрисида” қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик, фермерлик, деҳқончилик, касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар бериш бўйича” қарори лойиҳалари ишлаб чиқилди.
“Азиз аёл” ягона интерактив платформаси яратиш бўйича тегишли қарор лойиҳаси тайёрланди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, шу жумладан. оғир ҳудудлардаги аёлларни пиллачилик, қоракўлчилик соҳаларида бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорлик масалаларига доир қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.