Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорликда республикада хотин-қизлар томонидан шахсга қарши қаратилган, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятларни, шунингдек хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишни тарғиб қилувчи “Энг яхши видеоролик”лар танловини эълон қилди.
Танловга материаллар 10 ноябргача (шахсга доир маълумотларни илова қилган ҳолда) қабул қилинади.
Ғолиблар (1-, 2-, 3-ўрин) қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланади.
Шунингдек, танловда қуйидаги номинациялар учун ҳам пул мукофотлари берилади:
— “Энг яхши операторлик иши учун”;
— “Энг яхши видеомонтаж учун”;
— “Энг яхши инфографика учун”.