"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш , уларнинг муаммоларини ўрганиб манзилли ёрдамлар кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда уларнинг мазмунли дам олишларига ҳам алохида этибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 5 июл куни 48 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациси томонидан Хива шаҳрига саёҳатга юборилди. Аёлларимиз Юртимизда хотин қизларга қаратилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.