“Аёллар дафтари”нинг 1-тоифаси бандлигини таъминлаш бўйича рўйхатга олинган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 хотин-қизларга инкубатор берилди. Ўз навбатида улар хам давлатимиз томонидан берилаётган эътибордан жуда мамнун эканликларини билдирди. Зеро, энди аёллар уйида ўтирган ҳолда ўз-ўзини иш билан таъминлаш имконига эга бўлишди. Аёллар жамғармаси ҳисобидан топширилган ушбу қурилма бир вақтнинг ўзида 60 та тухумдан жўжа чиқариш имконини беради.

Шунингдек, тумандаги тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни, ногиронлар ва чин етимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси  ҳисобидан  “Тозабоғёп”  овул фуқаролар  йиғинидаги “Қазақ арна”, “Қизил савле” аҳоли пунктлари, “Қумбосқан” овул фуқаролар йиғинларида зарур дори-дармонлар этказиб берилди. Шу билан бир қаторда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича суҳбатлар ташкил этилиб, фуқароларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди. 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.