Шунингдек, хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун «Даромадли аёл» дастури бошланади.
Бу орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади.
Бундан ташқари, «Ҳамроҳ» дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади.
Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.