Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида эркак собиқ хотинини беш соат давомида уриб, қийноққа солани ҳақида хабарлар тарқалиб, аёл эрини калтаклагани ҳақида гапираётгани акс этган видео чиқарилди.
Жабрланувчи касалхонада, унинг собиқ турмуш ўртоғига оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у 2017 йилда турмушга чиққан ва фарзандли бўлган. Аёл, шунингдек, эри психотроп моддалар таъсирида отасини пичоқлаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Улар 2019 йилда ажрашишган ва шундан бери у фарзанди билан яшаб юрган. Бироқ адвокатлар маслаҳати билан у ва фарзанди уйига қайтарилган.
Унинг сўзларига кўра, 8 октябрь куни собиқ турмуш ўртоғининг онаси уйдан чиққач, ҳовлидаги телевизор ва радиони баланд овозда ёқиб, турмуш ўртоғи уни мажбуран уйга олиб кирган. Эрталаб соат 11:00 дан 16:00 га қадар уни калтаклаб, пичоқ билан қийнаган. "Сен менинг уйимда қонунларга асосланиб устимдан шикоят қилиб менинг уйимда қаҳрамонларча яшамоқчимисан, сени бу уйга сени ажалинг олиб келди. Мен отангни атайлаб ўлдирдим, сени ҳам ўлдираман. Сенинг жасадингни бу ердан олиб кетишади" деган аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи.
Бу вақт ичида аёл бир неча бор ҳушини йўқотиб, кечирим сўраган ва қонунга кўра ундан ортиқ ҳеч нарса талаб қилмасликка ваъда берган. Бироқ, аёлнинг собиқ эри ундан охирги сўзларни айтишни талаб қилган. Жабрланувчи ўғлини охирги марта кўришни сўраган. Шу пайт дугонаси унга қўнғироқ қилган, шундан сўнг аёлнинг дугонаси кимнидир ёрдамга чақиришидан қўрқиб, эркакнинг ўзи аёлни шифохонага олиб борган.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шифохонага чақирилмаган. Аёлнинг ўзи ИИОга қўнғироқ қилган. Аёлнинг маълум қилишича, шу ҳолатда экспертизага ўзи бориб келган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, унинг собиқ турмуш ўртоғининг ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлайдиган яқин дўстлари бор ва шунинг учун бу иш билан ҳеч ким шуғулланмаяпти.
Бош прокуратура томонидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 октябрь куни Зангиота тумани ИИБ томонидан аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига нисбатан ЖКнинг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани "Хўжамозор" маҳалласида яшовчи фуқаро билан боғлиқ ҳолат Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Нодира Умарова ва Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиевалар томонидан ҳам ўрганилди. Aёл билан суҳбатлашилди.
Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда зўравонга нисбатан қонуний жазо қўллаш ва аёлни соғлиғи тўлиқ тикланиб кетиши, тегишли барча даволаш ишларининг амалга оширилишини масъуллар томонидан назоратга олинган.