Хитой технологияси асосида қурилиши бошланган асфальт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод бугун ўз фаолиятини бошлади. 90 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 60 миллион сўмни ташкил этади.
Лойиҳа муаллифларининг тарифлашича, заводни бунёд қилишдан асосий кўзланган мақсад маҳаллий қурувчиларга сифатли хомашё маҳсулотларини тезкор равишда етказиб беришдир.
Дастлабки тайёр маҳсулот эса М-34 Тошкент- Душанбе йўналишининг 145-152 километри оралиғида амалга оширилаётган реконструкция ишларини жадаллаштиришга ҳисса қўшишга мўлжалланган.
Лойиҳанинг ишга туширилиши билан 20 нафардан зиёд маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлашга эришилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.