Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Шу мақсадда Ховосда прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди. Мазкур бино қурилиши Давлат Бердимуротов раҳбарлигида “Davr” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилган, халқаро андозаларга мос келадиган, барча қулайликларга эга ва энг сўнгги анжомлар билан жиҳозланган. Хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.
Бинода туман прокуратураси билан бирга, мажбурий ижро бюроси ҳамда департаментнинг туман бўлимлари ҳам фаолият олиб боришади. Энг муҳими, янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат қилиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.