Хурма таркибида калий жуда кўп. Шунинг учун у юрак-қон томир касалликларида жуда фойдали саналади. Шунингдек, унда микроэлементлар, терининг таранглигини сақлашга хизмат қиладиган, қишда иммунитетни оширадиган А, С ва Р гуруҳи витаминлари мавжуд. Хурма чарчоқдан ҳоли қилиш, асаб тизимини тинчлантириш ҳам ишчанликни ошириш хусусиятларига ҳам эга, дейилади gazeta.ru сайтида.