Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 20,9 минг тоннага ёки 5,7 млн. АҚШ долларига кўп. Ўзбекистон хурмоси асосан Қозоғистон, Россия Федерацияси ҳамда Қирғиз Республикасига экспорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 26,4 минг т.
Россия Федерацияси – 17,3 минг т.
Қирғиз Республикаси – 1,8 минг т.
Украина – 1,2 минг т.
Туркманистон –1,1 минг т.
Беларусь – 457,2 т.
    
Маълумот ўрнида, жорий йилда хурмо экпорти асосан Тошкент (16,1 минг т.) ва Фарғона вилоятлари (9,9 минг т.) ҳиссасига тўғри келган.