Жумладан, мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган 6 ойида:
– 586 та амбулатор,
– 110 та стационар шаклдаги янги хусусий шифо маскани иш бошлади.
– 121 та клиника ўз фаолиятини кенгайтирди.
– Натижада мамлакатимизда хусусий секторда фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасалари сони 7635 тага етди.
Шунингдек:
– Хусусий тиббиёт ташкилотларининг интеллектуал маълумотлар базаси дастурий тизими яратилди.
– Ҳар бир нодавлат тиббиёт муассасасида жамоатчилик назорати — “QR-код” нуқтаси ташкил этилди.
– Хусусий шифохоналардан ундириладиган мажбурий туристик йиғим бекор қилинди.
– Чет элдан малакали мутахассисларни доимий ишлаш ва маҳорат дарслари учун жалб қилиш жараёни соддалаштирилди.
Йил якунига қадар:
– 400 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 8 мингдан оширилиши белгиланган.
– Стационар тарзда ишловчи клиникалар сони 1700 тага етказилиб, уларда 50 мингдан ортиқ даволаниш ўринлари очилади.
– Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.