Жумладан, ҳозирги кунда юртимизда:
Тиббиёт соҳасида 7,5 мингга яқин юридик шахс лицензияга эга.
Уларнинг барчасида амбулатор,
20 фоизида стационар тиббий хизматлар йўлга қўйилган.
Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларидаги ўрин-жойларнинг 26 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда.
Нодавлат тиббиёт ташкилотларида:
16,3 минг нафардан зиёд шифокор,
25,5 мингга яқин ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
Нодавлат хусусий тиббиёт ташкилотларида 130 тиббий ихтисосликлардан 18 йўналишида юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик операциялари бажариляпти.
Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
травматология ва ортопедия,
акушерлик ва гинекология,
кўз микрохирургияси,
урология,
кардиология ихтисосликлари бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.