Бу ҳақда апрель бошида мамлакатда бўлган ХВЖ миссияси ташрифи якунлари юзасидан эълон қилган хулосасида маълум қилди.

ХВЖ 2025 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсишини 7,7 фоиз даражасида баҳолади. Бу, ташкилотга кўра, барқарор истеъмол ва инвестициялар билан изоҳланади. Айни пайтда, хизматлар ва қурилиш соҳаларида жадал суръатларда ўсиш кузатилди.