Фармонга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юкланди, жумладан:

  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;
  • саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;
  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилади.

Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилади.

Қўмита тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
  • Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
  • Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
  • Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.

2025 йил якунигача “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади. 

2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.