Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Меҳнат шартномаси лойиҳасининг 5-боби "Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш
ва хизматига нисбатан қўшимча рағбатлантириш" деб номланиб, унинг 22-бандида Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидагилар белгиланган:
базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифлар бериш мумкин.