Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун:
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан рўйхатдан ўтади.
ариза берувчилар (жисмоний шахслар) мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради;
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
• ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
• ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
• чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.
Хизмат кўрсатиш муддати — 22 иш куни.
Тўлов - БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.
Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.