Бугун Яккасарой туман ҳокими ўринбосарлари М.Зуфаров, А.Баходиров, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Яккасарой туман бўлим раҳбари У.Набиевлар тумандаги “Қушбеги” маҳалла ҳудудида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида қурилган “Ёшлар меҳнат гузари”ни қурилиш ишлари билан танишди.
Танишиш давомида “Ёшлар меҳнат гузари” раҳбари билан суҳбатлашиб керакли маслаҳатларни бериб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ушбу янги қурилган замонавий “Ёшлар меҳнат гузари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати