Хабар айтилишича, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +4…+7 даража атрофида, шимолда -2 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Туркманистондан бироз нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кучаяди, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кўтарилади, кечалари совуқ чекинади ва 1 февраль кунига келиб, кечалари +1…+6 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +10…+15 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида жума кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Эрталаб туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+5 даража бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 31 январда кечаси −1…+1 даража, кундузи +8…+10 даража, 1 февралда кечаси +3…+5 даража, кундузи +12…+14 даража бўлади.