Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20...+25 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +25...+30 даражадан, жанубда +33...+35 даражадан юқори бўлмайди.
Бугун кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати: бугун +33...+35 даража, эртага +31...+33 даража, якшанба куни +27...+29 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +16...+19 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади Ҳаво ҳарорати кечалари +10...+15 даражагача, кундуз кунлари +20...+25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.