Лекин табиатнинг онгли мавжудоти бўлган инсон ўз ақли, идроки, тафаккури, билим ва иқтидори билан ҳар қандай мудҳиш офатлар билан ҳам курашиб доимо ғолиб келган. 

Шунга қарамай, ўз нафсини деб қонунни ҳам, халқ манфаатини ҳам оёқости қилаётган айрим юртдошларимиз томонидан товар-моддий бойликларни қўшни давлатлардан ўтказиб сотиш холатлари ҳамон учраб турибди.

Сирдарё вилояти Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоти Чиноз тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.У.Д. бошқарувидаги “Spark” русумли енгил автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди, натижада автотранспорт воситасининг салонида 6 дона скотчланган қоғоз коробкаларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижда “HERBOLIFE” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 40 200 000 сўмлик, 5 хил турдаги жами 104 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу биоактив қўшимчалар фуқаро С.У.Д.га тегишли эканлигини ва қўшимча даромад топиш мақсадида сотмоқчи бўлганлигини баён этди.

Аниқланган холат юзасидан хозирда божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

                                                                Сирдарё вилояти божхона

бошқармаси ахборот хизмати