Аризачининг таъкидлашича, 2020 йил март ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, Хундай русумли автомашинасини 10.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

Келишилган маблағнинг 600 АҚШ долларини бериб, қолганини шу йилнинг 1 октябрь кунигача беришини ваъда қилади. Бироқ пулни бермай, автомашинани бошқа шахсга сотиб юборган ва олинган маблағни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 7 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати