Учтепа тумани ҳокимлигида ўтказилган кенгашда мактаб таълимини ислоҳ қилиш ҳудудий кенгаш таркиби малакали профессор-ўқитувчилар билан бойитилгани ҳақида ҳабар берилди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов давлатимиз раҳбарининг халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда “Миллий дастур” лойиҳаси борасида гапириб, бугундан бошлаб Учтепа мактабларида таълим сифати ва педагогик салоҳияти паст бўлган мактабларда ўқитиш шароитини яхшилаш чораларини кўриш, академия ўқитувчилари билан бирга методик гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш, ўқитувчилар билими ва педагогик маҳоратини ошириш ишларини ташкил этиш борасидаги аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Бундан кейин мактаб таълимини ислоҳ қилиш ҳудудий кенгаши муҳокама этилиб борилади, ютуқларга эришган мактаб раҳбарлари, педагогик жамоаси рағбатлантирилиб сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан эса чоралар кўрилади.

Тумандаги мактабларда смарт гуруҳлар ташкил этилиб, академиянинг профессор-ўқитувчилари таълим сифатини яхшилашда фаол иштирок этадилар.

 Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати