Бухорода Туркия киноижодкорлари ва Кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан Кинематография агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Етти пир"лар тўғрисида “Зиёрат — олтин йўл” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда, деб хабар беряпти Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ўйлаймизки, мазкур фильмнинг суратга олиниши мамлакатимиз туристик салоҳиятини юксалтириш баробарида ёш авлоднинг тарихий обидаларимиз, қадамжолар, қадимий шаҳарларимизга бўлган миллий ғурур ва муҳаббатини янада оширишда муҳим омил бўлади.