Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ “Урганч шароб” АЖ устав капиталидаги 53,94 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилди.
Мазкур битим доирасида халқаро миқёсда тан олинган консалтинг компанияларидан келиб тушган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали Урганч шаробни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида KPMG компанияси танлаб олинган.
“Урганч шароб” акциядорлик жамияти Хоразм вилоятининг маъмурий маркази — Урганч шаҳрида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 6,58 гектарни ташкил этади. Корхона “Паркент” ва “Чалиш” вино пунктларини ўз ичига олади. Шунингдек, юқори сифатли вино ишлаб чиқариш учун 149,3 гектар узумзорга эга.
Жамият томонидан 52 турдаги тайёр ароқ, 14 турдаги тайёр вино ва икки турдаги коняк маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2020 йилда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 274 минг дал ташкил этган.
Корхона акцияларини сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён манфаатдор талабгорлардан таклифларни қабул қилиш ва манфаатдор иштирокчиларнинг бир ёки бир нечтаси билан кейинги музокаралардан иборат бўлади.
Аризалар ва мажбурий таклифлар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: s.erkinov@uz-assets.uz, dkalazhanov@kpmg.kz, a.mullajonov@uz-assets.uz, annakireeva@kpmg.ru, ssandykbayeva@kpmg.kz.