Унда пойтахтимиздаги "Befit" спорт клуби аъзоси озарбайжонлик Рауф Агаев билан мазкур камар учун курашишди.
10 раундга мўлжалланган жангнинг илк раундларида кучлар тенг холатда кўриниш олган бўлса, 3-, 4 раундлар хамюртимизнинг катта устунлигида давом этди. 5 раунднинг дастлабки дақиқасида ҳамюртимизнинг кучли зарбалари озорбайжонлик боксчини мувозанатда чиқарди ва учрашувни техник накаут билан якунланишига олиб келди. Жанг якунида WBC йўналишининг МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатлари бюроси мутасаддилари Исломбекка камарни тақдим этишди.
Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида ҳозирча бирон марта мағлубиятга учрамаган қорақалпоғистонлик Исломбек Пирмановнинг ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Ушбу мусобақа доирасида мамлакатимизнинг бир қатор ёш боксчилари рейтинг жангларини ўтказишди. Улардан Абдуҳамид Ҳакимов, Нуриддин Эгамбердиев, Обиджон Тохиров, Хожиакбар Қодирохунов, Элдорбек Саидов, Тимур Мержанов ва Беҳрўз Раҳмонов ғолибликка эришишди. Ғолибларни тақдирлаш маросимларида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Исроил Юнусов, бокс бўйича Олимпия чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев иштирок этди.
Чемпионликка эришган боксчиларга Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг сертификатлари топширилди.
Ўзбекистон профессионал бокс
Федерацияси Матбуот хизмати