Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 3 нафар фуқаро бир турдаги ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжеридаги "Тошкент арзон квартира" гуруҳида номаълум шахс Тошкент шаҳри ҳудудидан арзон нархларда ижарага хонадон олиб беришини ваъда қилиб бошланғич тўлов сифатида фуқаролардан жами 3.934.300 сўм пулларини ўзлаштирганлигини билдириб, улар томонидан фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2004 й.т., А.Ж. эканлиги аниқланган.
А.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.