Сейсмологга кўра, 2 ва 5 март кунлари Қуёш системасидаги сайёраларни геометрик яқинлашуви критик даражага етади. Унга кўра, 3-4 март ёки 6-7 март кунлари сайёранинг жуда фаол сейсмик минтақалардан бирида 7 магнитудан кучли зилзила кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

Сейсмолог Франк Ҳугербитс, астрономик сабаблар, космологик усуллар ёрдамида кучли зилзилани прогноз қилишда ном таратган олим ҳисобланади. Унинг Туркия жануби-шарқида содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила тўғрисидаги 3 кун олдинги прогнозларидан бири ўзини оқлаган.

Айтмоқчи, олим прогнози бўйича кучли зилзила кузатилиши мумкин бўлган геолакацион ҳудудлар қаторига бизнинг сейсмик фаол ҳудуд киритилмаган.