Янги таълим йўналишларда талабалар 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб таҳсил олишни бошлайди. Таълим кундузги шаклда, давомийлиги 4 йил, барча фанлар Инглиз тилида маҳаллий ва хорижий профессор ўқитувчилар томонидан олиб борилади, таълим олиш даврида хорижий ҳамкор университетларга Талабалар алмашинуви дастури орқали 1 ёки 2 семестр таълим олиш имконияти мавжуд. Талабалар 2,3-курсда Work&Travel дастурида иштирок этиши мумкин.

Таълим жараёни кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer and Accumulation System — ECTS) асосида ташкил этилади.

Янги таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Лицензия тақдим этилди. Ушбу лицензияга асосан битирувчи талабаларга Ўзбекистон ва хорижий давлатларда тан олинадиган халқаро диплом берилади, деб хабар беради Турин политехника университети матбуот хизмати.