Янги иш бошлаган даргоҳга Хива шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”дан 5 нафар ва вилоят “Болалар уйи”дан бир нафар тарбияланувчи қабул қилинди.
“Кўнгли ярим бу болажонларга ўз фарзандларимиздек қараймиз. Уларнинг келажаги учун масъулмиз”, дейди хонадон эгаси А. Содиқов.
“Болалар уйи”да барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар янги масканни оталиққа олишган.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири