Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 23 февраль соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган «Changan» русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.