Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан истеъмолчининг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлдишича, автомобилнинг совутиш тизимида носозлик вужудга келган. "EUROAZIA MOTORS" МЧЖга қарашли савдо уйи эса истеъмолчини бир неча маротаба қилган шикоятини ижобий ҳал этмаган.
Шундан сўнг ҳудудий тузилма ходимлари "UzAuto motors" АЖ ва "EUROAZIA MOTORS" МЧЖ масъул ходимлари билан тегишли тартибда тушунтириш ишларини олиб боришди.
Автомашина техник кўрикдан ўтказилганида, ундаги совутиш тизими (радиатори)да техник носозлик борлиги аниқланади. Натижада мурожаат қаноатлантирилди: “UzAuto motors” АЖнинг Хоразм филиали томонидан техник носозлик бартараф этилди яъни қиймати 450 000 сўмлик янги эҳтиёт қисми олиб келинди ҳамда автотранспортга ўрнатиб берилди.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасида Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгар эканлиги белгилаб берилган. Бу ҳақида Истимолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар бермоқда.