Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги “Камолот” ГЭСида ташкил этилган пресс-турда станция фаолияти, бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
— Марказий Осиёда тажриба сифатида қурилаётган мазкур ГЭС нинг афзалликларидан бири шундаки, у автоматик, ақлли, хавфсиз бошқарув тизимига эга. Қолаверса, бу ерда “Капсула” усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилган. Бу одатий усулдан фарқли равишда босимсиз сувдан ҳам қувват олиш имконини беради. “Камолот” ГЭСнинг қуввати 8,6 МВтни ташкил қилиб, бир соатда 8 минг хонадонни электр токи билан таъминлайди. Авваллари бу ерда сув ўткзувчи қурилма бўлиб, мавсумий паллаларда суғориш ишларини амалга оширишда қўлланилган. Бошқа мақсадларда фойдаланилмаган. Ҳозир сувдан электроэнергия ишлаб чиқаришда фойдаланилгач, яна суғориш мақсадида Чирчиқ дарёсига етказиб берилади. — дейди “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК директори Абдурасул Шодмонов.
Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Феруза ЖЎРАЕВА,
“Янги Ўзбекистон” муҳбири