Республика Гидрометеорология маркази Ўзбeкистон бўйича 19-23 сентябрь кунлари мамлакатимиз ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Таъкидланишича, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18°, кундуз кунлари 29-34° атрофида бўлади.
Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.
Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентабр, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.