Мобил гибрид Қуёш-ёқилғи электр станцияси олис аҳоли пунктлари ва фермер хўжаликларида автоном электр энергияси ва сув таъминоти, чорва молларини суғориш ва томчилаб суғориш тизимларида ишлатилиши мумкин. Қурилма енгил автомашинага тиркама орқали улаб ҳаракатлантирилади. У Қуёш энергияси ва бензин ёқилғиси билан ишлайди, электр узатиш линиялари тортишга эҳтиёж бўлмайди.

Мобил гибрид Қуёш-ёқилғи электр станцияси иш жараёнида мобил илова ва интернетга уланган Сим карта орқали масофадан туриб бошқарилади, деб хабар беради Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.