Эртага 11 февраль соат 16:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудиясининг 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги кинолойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтади. 

Мазкур тадбир 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорлари қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.

Муҳокамадан сўнг, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” ҳужжатли фильми намойиш этилади, дея хабар беради Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.