“Bars expo trade” масъулияти чекланган жамиятига қарашли чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона қурилиши ва жиҳозланишига 1 миллион 200 минг доллар маблағ сарфланди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган корхонада 15 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу ерда 90 та янги иш ўрни яратилди.

— Айни кунда Россияга 5 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш юзасидан  шартнома имзоланди, — дейди корхона раҳбари Бобур Толипов. — Янги корхонанинг имкониятилари катта. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб бориши ҳисобига экспорт миқдори ва географияси кенгайиб боради.

Расулжон КАМОЛОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири