"Мазкур спорт муассасаларида 300 дан ортиқ спорт секциялари ташкил этилиб, уларга 30 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш чоралари кўрилади", дейилади Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан тақдим этилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид 2021 йилги режалар тўғрисидаги маълумотда.

Қайд этилишича, янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш жорий этилади ва спортнинг бу турига қўшимча равишда 25 минг нафар ўқувчи жалб қилинади. Бундан ташқари, 2021 йилда 10 мингта мактаб 5 миллион, 6 мингта боғча эса 3 миллион, жами 62 миллиард сўмлик 9 турдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади.