Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида мактаб ўқувчи ёшларини бепул касб-ҳунарга йўналтириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа давомида 64 нафар мактаб ўқувчилари енгил автомашинасозлик, оғир автомашинасозлик, автомашина аккумуляторлари мутахассиси, автомашина матоларига ишлов бериш, пайвандчилик ва қизлар учун биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўналишларида 3 ойлик амалиёт ва билим кўникмаларини олишади.

Лойиҳа келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириш режа қилинган.