Энг қизиғи, глобаллашувнинг ижобий томони халқларнинг, давлатларнинг миллий маданияти ва иқтисодиётлари яқинлашувини таъминлайди. Юртимизнинг ривожланиш салмоғига “Ҳаракатлар стратегияси” босқичма-босқич ўз самарасини бериб, халқ манфаатларини инобатга олиб келаётган бўлса, янги Ўзбекистоннинг янги стратегияси янгича механизмларни белгилашда ҳар томонлама асос ва дастуруламал бўлиши кўзда тутилган.
Биринчи йўналиш, яъни эркин фуқаролик:
Эркин фуқаролик жамиятни ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш инсон қадр-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади. Ушбу йўналиш орқали Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойили келиб чиқади.
Бундан ташқари, адолат ва қонун устуворлиги халқчил давлат қуриш инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади, дея номланувчи иккинчи йўналиш ҳам ҳуқуқий ислоҳотлар самарадорлиги билан бирга инсон қадр-қимматини назарда тутади. Ҳаракатлар стратегияси асосида дастлабки беш йил ичида ушбу йўналиш бўйича ҳар йили Олий судга 448 миллиард Адлия вазирлигига, 130 миллиард 378 миллион сўм, Судьялар олий кенгашига, 18 миллиард 709,7 миллион сўм, Конституциявий судга, 3 миллиард 766,4 миллион сўм ажратилганлиги “Дунё сиёсат жамият” номли статистик манба тасдиқлайди. Давлат бюджети томонидан мана шунча сумма ажратилганлигининг асосий мезонлари ҳам халқ манфаатларига инсон қадр-қимматига асосий эътибор қаратилгани далилидир.
Учинчи йўналиш ҳисобланган миллий иқдисодиётни унинг ўсиш суратларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифалардан бири бўлади. Ушбу йўналишни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили давлат бюджетидан 27 триллион 588 миллиард 740,1 миллион сўм ажратилади.
Тўртинчи йўналиш бўлган адолатли ижтимоий сиёсат юритиш йўналиши ҳам инсоннинг инсонлиги учун хизмат қилувчи энг асосий мезон ҳисобланади. Бу эса инсонларнинг тенглиги принципини белгилаб беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бешинчи йўналиш ҳисобланган маънавий-маърифий ислоҳотлар, Маданият вазирлигига берилган ишонч, яъни 746 миллиард 516,2 миллион сўм йиллик бюджетдан ажратилганлиги ушбу йўналиш мамлакат тараққиётидаги яққол пойдевор эканлигини исботлайди.
Олтинчи йўналиш иқлим ўзгаришлари, экология муаммоларини инобатга олиб, асосий эътиборни Орол муаммосига қаратади, турли офатларнинг олдини олишга урғу беради ва бу юзасидан экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси 19,9 миллиард 916,2 миллион сўм ажратилганлиги ҳам бу йўналишга қаратилган эътиборнинг самарасини беради.
Еттинчи йўналиш тинчлик, хавфсизликни таъминлаш халқаро ҳамкорликни таъминлаш йўналиши юртимиз осойишталигини таъминлашда асосий роль ўйнайди. Чунки тинчлик-тотувлик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмаслиги айни ҳақиқат.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, янги Ўзбекистоннинг “Тараққиёт стратегияси” янги мақсад йўлидаги пойдевордир.
Бобур АШРАПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги
университети, подполковник