Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Самарқандда қурилган “Silk Road Samarkand” сайёҳлик маркази ҳақида “Ипак йўлининг янги дурдонаси” ҳужжатли фильми яратилмоқда.
Куни кеча фильм ижодкорлари сайёҳлик марказида бўлиб, суратга олиш жараёнларига киришдилар. Ҳужжатли фильмда марказ тарихи, фаолияти вa унинг бунёд бўлишида меҳнати сингган мутахассислар вa фидокор қурувчилар ҳақида сўз боради.