“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Камрон фильм” студияси томонидан “Она замин” сериали суратга олинмоқда. Сериал 50 қисмдан иборат.
Драма жанрида тасвирга олинаётган мазкур сериалда чекка қишлоқда туғилган Акбар исмли қаҳрамоннинг шаҳарлик тадбиркорга айланиши билан боғлиқ воқеалар акс эттирилади.
Сценарий муаллифлари Нурилла Аббосхон ва Муҳаммад Давлатиллоҳ, постановкачи режиссёр Иззат Қаландаров, оператор Анвар Одилов, постановкачи рассом, Шерзод Абдувалиев, картина директори Даврон Сапаров.
Актёрлар Нодира Маҳмудова, Шаҳноза Хожимуродова, Беҳруз Исмоилов ва бошқалар. Ҳозирда сериалнинг суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида бўлиб ўтмоқда.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати