Бироқ олган куниёқ музлатгичда носозлик аниқланиб, ишламай қолади. Сотувчига мурожаат қилганида буюмни тузатиш учун “Samsung” сервис марказига олиб боришини, муаммо улар билан боғлиқ эканини айтган. Истеъмолчи эса ҳали бир кун ҳам ишлатилмаган музлатгични “Samsung” сервис марказига олиб боришни хоҳламаган.

Шундан сўнг С.Алишеров Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилади. Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида истеъмолчи ва Asaxiy.uz интернет дўкони ўртасидаги шартнома бекор қилиниб, маҳсулот дўконга қайтарилди.

Яна бир мурожаат, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро О.Жонназарова томонидан келган бўлиб, истеъмолчи Қумқўрғон туманида жойлашган “Shukrona” савдо мажмуаси ЯТТ З.Хўжақуловга қарашли савдо дўконидан “Samsung” русумли телевизорни 3 миллион сўмга сотиб олади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасидан телевизорда носозлик борлиги, сотувчи эса уни алмаштириб беришдан бош тортаётганини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат Федерация масъуллари томонидан ўрганилиши натижасида маҳсулот сифатлисига алмаштириб берилди.